Поиск
RUUZ

Общество

Республика наркология тиббиёт маркази руҳий саломатлик тиббиёт марказига айлантирилди

Марказ аҳолига ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатади.

216views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

Президент "Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказига айлантирилади.
Марказ ихтисослаштирилган психиатрия, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатишни ташкил этади, ушбу йўналишларда юқори технологик моддий база ва илмий мактабни шакллантиради. Шунингдек, аҳолининг барча даражадаги руҳий саломатлигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳудудлардаги руҳий-наркология шифохоналари ва диспансерлари Марказнинг ҳудудий ташкилий-услубий бошқармалари ҳисобланади.
216views0replies
0

Комментарии