Кеча, 19 июнь куни Тошкент шаҳрида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, йўналиш қаторини кескин ўзгартириб, турли манёврлар қилиб ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган бошқа автомашиналарга хавфли ҳолат содир қилганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан изоҳ берилди.
Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, автомашина ҳайдовчиси 2001 йилда туғилган Ж.К.нинг автомашинага тегишли бўлган ҳужжатлар текширилганда автомобилга қўшимча жиҳоз ўрнатилганлиги аниқланган.
Бузган қоидабузарликлари юзасидан ўрнатилган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди ҳамда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.