Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқанд ва Сирдарёда гиёҳвадлик моддасини сақлаб келаётган шахслар ДХХ томонидан ушланди

Наркотик моддалар Ўзбекистонга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.

71views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида наркотик моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Ахборот хизмати хабар берди.
ДХХ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1992 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Хонадонда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган 437 гр "героин" моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Бошқа ҳолатда эса Ургут туманида яшовчи, 1981 ва 1997 йилларда туғилган икки фуқаро қўлга олиниб, улардан ҳам келгусида сотилиши режалаштирилган 995 гр "опий" моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Учинчи ҳолатда Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1987 ва 1997 йилларда туғилган икки фуқаро 581 гр "опий" моддасини 6 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Сирдарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда, Сурхондарё–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt автомашинаси "Сирдарё" ЙПХ масканида тўхтатилди.
1992 ва 1996 йилларда Сурхондарё вилоятида туғилган 3 нафар фуқаро кетаётган мазкур автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бўлган қопдаги гуруч ичида 1 кг "гашиш" моддаси борлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Юқоридаги барча ҳолатларда наркотик моддалар мамлакатга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
71views0replies
0

Комментарии