• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 июня 2023

Тошкент вилоятида юк машинаси 6 та автомашина билан тўқнашув содир этди

Юк машинаси ҳаракатланиб кетаётган вақтида тормоз тизими ишдан чиқиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

326
0
Видеодан кадр

Юк машинасининг тормози ишламай қолиб, бир нечта автомашинани судраб кетганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 18 июн куни соат таҳминан 18:00 атрофида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Ж.А бошқарувидаги МАZ-55160-280-650 юк автомашинаси Тошкент-Чорбоғ йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида тормоз тизими ишдан чиқиши натижасида ўзи билан бир йўналишда бўлган 6 та транспорт воситасига Spark, Matiz, Nеxia 3, KIA SPORTAGE D-242 ва 2 та Lаcetti автомашиналарига бориб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу тўқнашув натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

326
0