Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистондаги мактабларда янги Social Emotional Learning ўқув соатлари жорий этилади

Махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатларида ўқувчилар ўзини тута билиш ва қийин ҳаётий вазиятларни енгиш кўникмаларини шакллантиради.

197views0replies
0

it-park.uz / Иллюстрация

Президент "Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасаларида махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатлари (Social Emotional Learning, SEL)ни ташкил этиш топширилди.
Янги фан ўқувчиларда ўзини тута билиш ва қийин ҳаётий вазиятларни енгиш кўникмаларини шакллантиришга, депрессив, хавотирли ҳолатлар ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилиши кўзда тутилган.
Қарорда, шунингдек, 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида фаолият юритаётган психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларида фаолият юритаётган психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизгача ошириш белгиланди.
197views0replies
0

Комментарии