Поиск
RUUZ

Общество

"Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатлари аниқланмади" — Тошкент вилояти ИИББ

Ижтимоий тармоқларда эркак мушукларни ўлдириб, ўз фарзандини калтаклагани ҳақида маълумот тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ушбу хабарларга изоҳ берди.

406views0replies
0

Instagram

Аввалроқ, Чирчиқ шаҳрида фуқаро уй ҳайвонига шафқатсиз муносабатда бўлгани ва оиласига нисбатан тазйиқ ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган аёл К.А. ҳудудий ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 1983 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ш.А. сўнгги вақтларда ўзгариб қолгани, фарзандига нисбатан тазйиқ ўтказгани ва уйидаги мушугига шафқатсиз муносабатда бўлаётганини баён қилган.
Текширув давомида, хонадонда ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ ҳолат аниқланмаган. Аммо, бундан тахминан 10-15 кун аввал уйда боқаётган мушуги эътиборсизлик оқибатида кир ювиш машинасининг ичида қолиб кетгани маълум бўлган.
Мурожаатни йўллаган аёл билан боғланилганда, у ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида эканлигини маълум қилган. Аёлга ҳолат юзасидан тушунтириш берилиб, унга ҳимоя ордери тақдим этиш ҳамда фарзандига нисбатан тиббий экспертиза тайинлаш бўйича ҳужжатлар тайёрланган.
Шунингдек, Ш.А. 13 йилдан бери қон билан боғлик касаллик билан даволаниб келиши ҳамда зарур дори воситалари ва амалиётларни ўзи қўллаши маълум бўлган.
Фуқаронинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи билан бўлаётган келишмовчилик сабабли, бу ҳолат турлича талқин қилиниб, айримларида ваҳимали тус берилиб интернетга тарқатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.
406views0replies
0

Комментарии