Аввалроқ, ижтимоий тармоқда фуқаро Nexia-2 автомашинасида итни судраб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ маълумот берди.
Маълумотга кўра, Янгийўл туманида яшовчи 1983 йилда туғилган Н.А. қўшнисига тегишли бўлган итни арқон билан боғлаган ҳолда автотранспортда судраб, яшаш манзилидан дала майдонига олиб кетаётгани аниқланган. Фуқаронинг айтишича, ит унинг фарзандларини тишламоқчи бўлгани учун бу ишни қилган.
Ҳолат Янгийўл тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга юборилди.
Ходимлар томонидан фуқаро Н.А. билан профилактик суҳбат ўтказилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ЖИБ Янгийўл тумани судига юборилган.