• 11 807 сум
    -18.43
  • 13 430 сум
    -52.89
  • 140 сум
    -0.48
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 807 сум
    -18.43
  • 13 430 сум
    -52.89
  • 140 сум
    -0.48
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 19 июня 2023

Фарғонада қурилиши тугалланмаган цехда ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

802
0
Видеодан кадр

Қўқон шаҳридаги текстиль фабрикаларининг бирида катта ёнғин келиб чиққани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.

Бугун, 19 июнь куни Фарғона вилояти Учкўприк туманида қурилиши тугалланмаган калава ип ва рангли ип ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисидаги хабардан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:45 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 12:48 да ўраб олинган ҳамда соат 13:02 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида цех биносининг 150 кв.м майдонида том қисми, оператор ва қаровул хонасининг ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

802
0