• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 19 июня 2023

Жиззахда 6-синф ўқувчисини зўрлаган шахс 2 йил озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинди

Апелляция суди туман судининг ҳукмини бекор қилиб, янги ҳукм чиқарилиши учун протест келтирди.

636
0
UzNews.uz

Жиззахда 6-синф ўқувчисини зўрлаган эркакка 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлагани ҳақида хабар тарқалди. Суд томонидан чиқарилган ҳукмдан сўнг Nemolchi.Uz лойиҳаси 14 ёшгача бўлган шахс билан ҳар қандай жинсий алоқа оғирлаштирувчи ҳолатга тенглаштирилиши кераклиги ҳақида хабар жойлади.

Ижтимоий тармоқга сиздирилган хабар юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг Т.Х.га нисбатан чиқарилган ҳукмининг қонунийлиги ўрганилди.

Ўрганишда, Т.Х.нинг жиноий қилмишини малакалаш ва жазо тайинлашда суд томонидан жиноят-процессуал қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги инобатга олиниб, жиноят ишлари бўйича Жиззах вилояти суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъатига ҳукмни бекор қилиб, янги айблов ҳукми чиқариш юзасидан протест келтирилди.

636
0