Поиск
RUUZ

Общество

Энергетика вазирлиги "Газпром" билан имзоланган шартнома шартларини маълум қилди

Шартномага мувофиқ, табиий газнинг йиллик ҳажми қарийб 2 млрд 800 млн кубометрни ташкил этган.

258views0replies
0

Аввалроқ, Россиянинг "Газпром" компанияси ва Қозоғистоннинг "ҚазақГаз" компаниялари Россия табиий газини Ўзбекистон истеъмолчиларига ташиш бўйича шартнома имзолагани, натижада Россия табиий гази Ўзбекистонга Қозоғистон орқали етказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 млн кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 млрд 800 млн кубометрни ташкил этади.
Таъкидланишича, табиий газ нархи минтақадаги бозор нархлари асосида, шунингдек, республикамиздаги амалдаги нархлар ҳамда уларни бозор тамойиллари асосида шакллантириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, келишилган.
Аввал табиий газ “Ўрта Осиё – Марказ” магистраль газ қувури орқали Қозоғистондан транзит билан Россияга юборилган бўлса, эндиликда газ реверс режимида (тескари оқимда) Ўзбекистонга етказилади. Шунингдек, республика ҳудудида янги газ ўлчаш станцияси қурилишини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тадбирларни жорий йилнинг сентябрь ойига қадар якунлаш режалаштирилган.
Жумладан, “Йўл харитаси” доирасида республика газ-транспорт тизимидаги 3 та газ ҳайдаш ускунаси янгиларига алмаштирилади ва 11 та турли русумдаги газ ҳайдаш ускунасида мукаммал таъмирлаш ҳамда тиклаш ишлари бажарилади. 22 километрлик янги магистраль газ қувурлари қурилади ва 56 километрлик газ қувурлари таъмирланади,- дейилади хабарда.

258views0replies
0

Комментарии