• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 17 июня 2023

Тошкентда қатнов йўли қазиб қўйилгани сабабли Nexia-2 чуқурга тушиб кетди — видео

Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолатга изоҳ берди.

592
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда йўл қазиб қўйилгани сабабли Nexia автомобили чуқурга тушиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Чилонзор тумани 19-мавзе Каттаҳирмонтепа кўчаси 56-уй қаршисида йўлнинг қатнов қисми, юқори кучланишли электр кабелида юзага келган носозлик туфайли, Чилонзор тумани электр тармоқларининг тезкор авария тиклаш гуруҳи томонидан 16 июнь 15:30 ларда қазиш ишлари амалга оширилган.

Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 21:30 ларда айнан шу қазилган жойдаги чуқурликка Nexia-2 русумли автомашинаси тушиб кетган. Таъмирлаш жойи йўл белгилари билан жиҳозланган.

Ҳолат бўйича тан жароҳат олганлар ҳақида навбатчилик қисмига маълумот келиб тушмаган.

592
0