Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда аёл ҳамкасбларини дўппослаган эркак ўқитувчи қамалди

34 ёшли ўқитувчи ЖКнинг тегишли моддаси билан айбдор деб топилган.

640views0replies
0

видеодан кадр

Аввалроқ, Сурхондарёда ўқитувчи икки аёл ҳамкасбини калтаклаганлиги ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 14 апрель куни соат 12:00 атрофида Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабида содир бўлган эди. Директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бугун, 16 июнь куни ЖИБ Узун туман судида Г.Т. га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди. 
Суд ҳукмига кўра, Г. Т. ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми "г" банди билан айбли деб топилиб, жиноят оқибатида икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар қопланганлиги ҳамда уларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олинган ҳолда унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
640views0replies
0

Комментарии