Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда 43 та эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер ушланди

У Қизил китобга киритилган яна 20 та эчкиэмарни тутқунликда сақлаб, ҳайвонот дунёсига 300 млн сўмдан ортиқ зарар келтирган.

257views0replies
0

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган.
Қайд этилишича, "Касби" МФЙ Обод маҳалла кўчасида яшовчи фуқаро М.И. яшаш хонадонида Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда CITES Конвенциясининг 1-иловасига киритилган бўз эчкиэмарларни тутқунликда сақлаб, уларни ваҳшийларча нобуд қилаётгани аниқланган.
Тадбир давомида 20 та эчкиэмарнинг тутқунликда сақланаётгани, 43 та эчкиэмар эса ўлдирилиб, териси шилиб олингани маълум бўлган.
Ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.И.дан 20 та тирик эчкиэмар ва 43 та эчкиэмарнинг териси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ушбу ҳолат бўйича "Экологик назорат тўғрисида"ги Қонуннинг 25-моддаси, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 47, 49, 50-моддалари, "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг 51, 53-моддалари, ЖКнинг 202-моддаси, шунингдек, бир қатор Низом талабларига асосан, ҳуқуқбузар ҳайвонот дунёсига жами 311 850 000 сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Тирик қолган 20 та бўз эчкиэмар ўзининг яшаш муҳити бўлган Муборак туманидаги чўл ҳудудларига қўйиб юборилди,- дейилади хабарда.
257views0replies
0

Комментарии