Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Тринидад ва Тобаго Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 144-давлат бўлди.

197views0replies
0

twitter.com/Ibragimov_Bakh

Куни кеча Нью-Йоркда (АҚШ) Ўзбекистон ҳамда Тринидад ва Тобаго ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.
Бу Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 144-давлат ҳисобланади.
Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Бахтиёр Ибрагимов ҳамда Тринидад ва Тобагонинг БМТдаги доимий вакили Деннис Френсис имзолади.
“Тринидад ва Тобаго ҳамда Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қарорини дунё ва халқаро ҳамжамиятга расман эълон қилган кун келганидан хурсандман. Биз Тринидад ва Тобагода буни Марказий Осиё минтақасининг муҳим аъзоси бўлган Ўзбекистон билан узоқ ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг бошланиши деб биламиз”, - деди Деннис Френсис коммюникени имзолаганидан сўнг.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Кариб ҳавзаси давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Аввалроқ, 1 июнь куни доимий вакил Деннис Френсис БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси раиси этиб сайланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Ўзбекистон Серра-Леоне Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
197views0replies
0

Комментарии