Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижондаги хонадонларнинг бирида газ баллонининг портлаши сабаб бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий изоҳ берди.

271views0replies
0

UzNews.uz

Андижон вилояти прокуратурасининг UzNews.uz'га маълум қилишича, жорий йилнинг 8 июнь куни соат тахминан 16:20 атрофида Андижон шаҳар “Ёрбоши" МФЙ Соҳил кўчасидаги уйлардан бирида пропан (суюлтирилган) газ баллонининг чақнаши юз берган. Натижада икки фуқаро М.К. (1952 йилда туғилган) ва Х.Ж. (1996 йилда туғилган) РШТТЁИМ Андижон филиали тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, фуқаро М.К. 9 июнь куни вафот этган.
Дастлабки тиббий маълумотга кўра, М.К.да алангадан 1-2-3 АБ даражада танасининг 100% куйиши, ЮНЙК 2-даражали куйиши ҳасталиги, шок даври ўта оғир даражали куйиш шоки, Х.Ж.да эса алангадан 1-2-3 АБ даражада танасининг 80% куйиши, ЮНЙК 2-даражали куйиши хасталиги, шок даври ўта оғир даражали куйиш шоки каби жароҳатлар аниқланган.
Етказилган тан жароҳатлари даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизалари тайинланган.
Шунингдек, ФВВ Андижон вилояти бошқармаси, "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали ва Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига хизмат текшируви тайинланган.
Терговга қадар текширув давомида уй эгасининг фарзанди Х.Ж. томонидан Андижон шаҳар газ таъминоти бўлимида рўйхатда бўлмаган 20 литр ва 50 литр ҳажмли газ баллонларидан очиқ айвонга газ сизиб чиққанлигини сезмасдан газ баллонларини бир-бирига тўқнаштириши натижасида чақнаш ҳодисаси содир бўлганлиги қайд қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
271views0replies
0

Комментарии