• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 15 июня 2023

Хоразмда дарахтларни кесган мансабдорга нисбатан 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Ҳуқуқбузар томонидан табиатга қарийб 200 млн сўм зарар етказилган эди.

467
0

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги "Расулбек" фермер хўжалиги ҳудудида дарахтлар кесилишига оид ҳолат вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан ўрганилган. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганишлар давомида 83 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қўпорилгани, 3 туп дарахт ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлангани аниқланган.

Ушбу ҳолат ЖИБ Қўшкўпир туман суди томонидан кўриб чиқилган.

Суд ҳукмига кўра, фермер хўжалиги раҳбари Б.А.га нисбатан ЖКнинг 198-модда 3-қисмига асосан, 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Шунингдек, судланувчи томонидан 193,8 миллион сўм миқдоридаги ўсимлик дунёсига етказилган зарар қопланиши белгиланган.

467
0