• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 15 июня 2023

Наманганда қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У 52 дона жами $2600 долларлик банкнотларни сотиш учун сақлаб келган.

324
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Наманган шаҳрида яшовчи А.С. ўзига нотаниш шахсдан 2 600 АҚШ долларига сотиб олган жами 52 дона қалбаки 100 АҚШ долларлик банкноталарини қайта сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланган. Натижада ушбу қалбаки АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

324
0