• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 15 июня 2023

Тошкент вилоятида ўқувчи қиз расмга тушаётганда дарёга тушиб кетиб, вафот этди

У ўқитувчи ва синфдошлари билан саёҳат вақтида расмга тушиш учун тош устига чиққан. Эҳтиётсизлик сабаб дарёга тушиб, оқиб кетган.

617
0
UzNews.uz

Ушбу ҳолат жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида юз берган.

Маълум қилинишича, Олмазор туманидаги мактабларнинг бирида 9-синф ўқувчилари мактаб ўқитувчиси билан тоққа дам олгани чиққан бўлган. Марҳума қиз расмга тушиш учун тош устига чиққан ва эҳтиётсизлик сабаб сувга тушиб, оқиб кетган. Бир неча дақиқалардан сўнг, унинг жонсиз танаси сувдан топилиб, олиб чиқилган.

Онасининг таъкидлашича, бир неча ой олдин қизи синфдошлари билан Нанайга бораётганлигини айтган.

"Айтганда, роса жаҳлим чиқди. Нима қиласан, мактаб ўқувчилари тоққа бориб дедим. Ота-оналар кенгаши билан гаплашсам, хотиржам бўлинг, олдида ўқитувчилари бор. Хоҳласангиз ўзингиз ҳам боринг, деб айтди. Кўнглим бўлмай жўнатдим.

Ўша куни менга бегона рақамдан телефон бўлиб, қизингиз ўлиб қолган, деб маълумот бердилар. Ота-оналар "комитети" бўлса, ойиси билмай қолдим, кўзимни олдида оқиб кетди, деяпти. Мендан қанақадир нарсани беркитишяпти. Мактаб раҳбарияти эса ота-онаси билан чиқиб, чўкиб кетган, деб маълумот берган. Мен ўқитувчисига ишониб боламни топширгандим, ўқитувчиси бўлса мен йўқ эдим, деб турибди.

Мактаб директорининг маълум қилишича, тоққа саёҳат ўқувчиларининг ота-оналари ташаббуси билан ташкил қилинган. Саёҳатга синфдан фақат 6 нафар ўқувчи чиққан. Директор ўқувчилар тоққа якшанба куни чиққанлигини, мактаб имтиҳонлари бир неча кун олдин тугаганлигини, ўқитувчи ва ўқувчиларга таътил берилганлигини таъкидлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мазкур жараён вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

617
0