Наманган постида ЙПХ ходими фуқародан 600 минг сўм талаб қилаётганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Фуқаро М. прокуратура органларига мурожаат этиб, Поп тумани ҳудудидаги "Қамчиқ" довонида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими унга нисбатан қонун бузилиш ҳолати содир этганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраган.
"Прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙҲХХга хизмат текшируви ўтказиш бўйича тақдимнома киритилган. Хизмат текширувининг якуний натижаси бўйича прокуратура органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилади", — дейилади хабарда.