Эски намунадаги танга ва банкнотларнинг муомалада бўлиш муддатлари "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланган.
Унга кўра:
2001-2002 йиллар намуналаридаги 50 сўмлик, 2004 ва 2009 йил намуналаридаги 100 сўмлик тангалар ҳамда 1994 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик банкнотлар учун 2019 йил 1 июлгача;
1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар учун 2020 йил 1 июлгача белгиланган.
Аввалроқ, МБнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари орқали амалдаги пул белгиларига алмаштириб бериш муддати жорий йилнинг 1 январигача узайтирилган эди.
Фуқаролар мурожаатига асосан, МБ бошқарувининг 2023 йил 3 июндаги тегишли қарорига асосан, тўлов қобилиятини йўқотган эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни ҳамда 50 ва 100 сўмлик тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари орқали қабул қилиш ва алмаштириб беришни давом эттириш белгиланган.
Эндиликда фуқаролар қўлида қолиб кетган эски намунадаги тўлов қобилиятини йўқотган юқорида кўрсатилган номиналлардаги банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказларида амалдаги пул белгиларига эркин алмаштириб олишлари мумкин.