Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда "электросеть" ходимлари маданий мерос объектига зарар етказди

Улар трансформатор ўрнатиш учун VI—XII асрларга оид тарихий объектга 93 млн сўмлик зарар етказган.

138views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 
Тадбир давомида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари томонидан маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасида бўлган "Дархон" маҳалласида жойлашган VI—XII асрларга оид "Чилламазортепа" археология объектига жиддий зиён етказилгани аниқланган.
Трансформатор пунктини ўрнатиш учун ёдгорликнинг 3,75 м3 ҳажмдаги қисми ноқонуний равишда ковланиб, маданий мерос объектига 93 млн. сўмлик зарар етказилган.
Аниқланган ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани электр таъминоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
138views0replies
0

Комментарии