• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 14 июня 2023

20 нафар ҳоким ёрдамчилари малака ошириш учун Хитойга жўнаб кетишди

Ўзбекистон-Хитой меморандумига кўра, йил охиригача ҳар бир вилоятдан 200 нафар ҳоким ёрдамчилари камбағалликни қисқартириш бўйича тажриба ўрганиш учун Хитойга боради.

587
0
t.me/mehnatvazirligi

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг барча ҳудудларидан 20 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитойда малака ошириш курсларида бўлишади.

Икки ҳафта давомида улар "Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш" мавзусида тренингдан ўтадилар.

Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Хитойнинг камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасида тегишли англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга кўра, 9445 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитой тажрибасини онлайн, 200 нафари бевосита Хитойда ўрганади.

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири Беҳзод Мусаев ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, уларга зарур маслаҳат ва тавсиялар берди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида президент иштирокида бўлиб ўтган тақдимотда Хитойнинг камбағалликни қисқартириш тажрибаси муҳокама қилинган, хусусан, Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, ҳар бир вилоятнинг туманларидан бирида камбағалликни бартараф этиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Шу билан бирга, йўл-транспорт, энергетика, алоқа ва туризм инфратузилмасини яхшилаш, кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш, камбағаллик даражаси юқори бўлган ҳудудлардаги маҳаллаларни саноатлаштиришга эътибор қаратилади.

587
0