• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 14 июня 2023

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги бўйлаб синов юк поезди қатнови йўлга қўйилди

Ланьчжоудан Тошкентга қуёш батареялари, механик жиҳозлар ва бошқа юклар бўлган 2,5 миллион долларлик поезд келади.

378
0
Транспорт вазирлиги

Циан шаҳрида бўлиб ўтган "Хитой – Марказий Осиё" саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида "Zhejiang Union of Railway Logistics" компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Қирғиз темир йўли" миллий компанияси давлат корхонаси ҳамкорлигида Ланьчжоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни рағбатлантириш мақсадида илк синов поезди ҳаракатига 9 июнь куни старт берилди.

Таркибида қуёш панеллари, механик жиҳозлар, матолар ва бошқа юклар бўлган умумий қиймати 2,5 млн АҚШ долларини ташкил этувчи юк поезди Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан Тошкентга 15 кунда етиб келиши белгиланган.

378
0