Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги M.Х. уй-жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари 2019-2021 йилларда 8 та кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан мажбурий бадал учун тўланган жами 620,7 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228 (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.