Поиск
RUUZ

Общество

Қўқондаги савдо мажмуасида ёниб кетган дўконлар 15 кунда қайта қуриб берилади

Дўконлар қурилиши битгунга қадар бозор олдидаги кўча вақтинча савдо қилиш учун ажратилади.

227views0replies
0

Kun.uz

Қўқондаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғинда ёниб кетган дўконлар қайта қуриб берилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров савдогарлар билан учрашувида маълум қилди.
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, ёнган дўконларнинг барчаси бозор балансида бўлган. Шу сабаб барчаси бозор маъмурияти ҳисобидан қайта қурилиб, тадбиркорларга тақдим этилади.
"Вилоят ҳокимлиги қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланишини, бунинг учун етарли қурувчиларнинг жалб этилишини таъминлайди ва назоратга олади. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан ҳеч қандай маблағ олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади, бунинг учун маъмуриятга етарли банк кредити тақдим этиладиган бўлди", - дейди вилоят матбуот котиби Дилмурод Жумабаев.
Шунингдек, дўконлар қурилиши битгунга қадар бозор олдидаги кўча вақтинча савдо қилиш учун ажратилади.
227views0replies
0

Комментарии