• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 13 июня 2023

Қашқадарёда икки нафар МИБ ходими пора билан ушланди

Улар $1200 эвазига фуқаронинг четга чиқишига қўйилган тақиқни ечиб беришни ваъда қилган.

282
0
Видеодан кадр / Иллюстрация

Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 3 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Бюронинг Кўкдала тумани бўлими давлат ижрочиси А.Д. ва Шаҳрисабз тумани бўлими давлат ижрочиси Ж.М. лар, Шаҳрисабз шаҳри, "Боғибаҳор" МФЙда яшовчи фуқаро У.Р.нинг ёнига бориб, муқаддам унга нисбатан ўрнатилган тақиқини ечиб бериш эвазига олган 1 200 АҚШ долларини У.Р.га қайтариб бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бюро органларида автоматлаштирилган электрон тизим инсон омилисиз, давлат ижрочисининг аралашувисиз белгиланган тартиб билан қарздорлик бартараф этилган тақдирдагина, тақиқларнинг ечилишига имкон беради, - дейилади хабарда.

282
0