• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 июня 2023

“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлиш учун 1,5 минг овоз етарли бўлади — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев “Очиқ бюджет” лойиҳалари учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратишни таклиф қилди.

12 июня 2023
360
0
t.me/uzlidep

“Очиқ бюджет”да ғолиб бўлиш учун 1,5 минг овоз етарли бўлади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг Нукус шаҳридаги илк сайловолди ташвиқотини маълум қилди.

аҳалланинг молиявий мустақиллигини ошириш бўйича ҳам қатор янгиликлар қилинади. Бу борада, аҳолидан йиғиладиган мол-мулк ва ер солиқлари ягона мулк солиғи бўлиб бирлашади ва аҳолидан ундириладиган қисми маҳалла бюджетига тўлиқ ўтказилади. Бу – Қорақалпоғистондаги маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили 230 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолади, дегани.

Шунингдек, мамлакат бўйича аҳолининг мол-мулк ва ер солиқларидан қарздорликлари бўйича 500 миллиард сўм пеня кечиб юборилади. (Қорақалпоғистонда 20 миллиард сўм).

Шу билан бирга, маҳаллалар учун “Очиқ бюджет” имкониятларини янада кенгайтирамиз ва унга ажратиладиган маблағларни 3 карра оширамиз. Энди, “Очиқ бюджет” лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади ва ушбу мақсадлар учун йил якунига қадар яна 1,2 триллион сўм ажратамиз”, – деди Мирзиёев.

12 июня 2023
360
0