• 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 813 сум
    23.88
  • 13 720 сум
    17.12
  • 137 сум
    0.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 12 июня 2023

Қашқадарёда Damas автомашинаси Nexia билан тўқнашиб, ёниб кетди — видео

ЙТҲ натижасида Damas автомашинасининг йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

692
0
Видеодан кадр

Жорий йилнинг 12 июнь куни соат тахминан 07:00 атрофида Шаҳрисабз шаҳар ҳудудидан ўтувчи "Шаҳрисабз-Китоб" автомобиль йўлида ҳайдовчи Х.Х. Damas автомашинасида Сагдий кўчаси чорраҳасидан қайрилиб олаётган вақтида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Й.Ғ. бошқарувида бўлган Nexia автомашинаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ натижасида Damas автомашинасининг электр симларида қисқа туташув бўлиб транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан.

Натижада Damas автомашинасининг йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

692
0