Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасайганидан сўнг, ушбу ҳафтада яна аста-секин кўтарила бошлайди.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво ҳарорати +37...+40 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларнинг баъзи жойларида +41...+42 даражагача кўтарилади.
Республика ҳудуди бўйича ушбу ҳафта давомида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 12-13 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
12-13 июнь кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда ушбу ҳафтада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. 12-13 июнда шамол тезлиги 10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси +23...+25 даража, кундузи +37...+39 даража бўлади.