• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 июня 2023

ДХХ 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини сотмоқчи бўлган фуқароларни ушлади — видео

Қўлга олинганлардан 999 пробали олтин ва оғирлиги 838 грамм бўлган ёқут тош борлиги аниқланган.

387
0
Коллаж UzNews.uz

ДХХнинг Навоий ва Самарқанд вилояти бошқармалари ходимлари томонидан Булунғур туманидаги "Юқори нуқта" ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган, Хатирчи туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia автомобили тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада унинг салон қисмида умумий оғирлиги 1 кг 75 гр бўлган 11 дона бўлакдаги олтин борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу 999 пробали олтиннинг қиймати 795 млн. сўмни ташкил этади.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида 1968 йилда туғилган шахс соф оғирлиги 838 гр бўлган ёқут қимматбаҳо тошни 300 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу суммадан 80 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу қимматбаҳо тошнинг нархи 477 млн 256 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 177-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

387
0