• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 июня 2023

Қорақалпоғистонда Қизил китобга киритилган буғу отиб ўлдирилди

Қочишга уринган браконьер томонидан табиатга қарийб 100 млн сўм зарар етказилган.

390
0
Коллаж UzNews.uz

Жорий йилнинг 11 июнь куни соат 05:30 атрофида Қорақалпоғистон Республикасидаги Қуйи Амударё биосфера резервати инспекторлари томонидан Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконьер қўлга олинган. Бу ҳақда Экология вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қуйи Амударё давлат биосфера резервати инспекторларига резерватнинг Жумуртов бўлими ўтиш зонаси фермер хўжалиги ҳудудида ўқ овози эшитилганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Инспекторлар воқеа жойига етиб боришганида, Matiz автомашинаси чиқиб кетганлигини аниқланган. Машина изидан қувиб, Гурлан тумани "Деҳқонобод" МФЙгача боришган.

Ҳуқуқбузарнинг машинасида қоплар борлиги, уларга эса бир дона Бухоро буғусининг бўлакланган жасади солингани маълум бўлган. Натижада браконьер қўлга олинган.

Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговчиси томонидан процессуал тартибда икки дона ов милтиғи, бир дона Бухоро буғуси тана қисмлари расмийлаштириб олинган.

Таъкидланишича, Бухоро буғусини ноқонуний овлаш орқали ҳуқуқбузар томонидан табиатга 99 миллион сўм зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

390
0