Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида электропоезд 36 ёшли аёлни босиб кетди

Воқеа натижасида аёлнинг иккига бўлиниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

6476views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёлни поезд уриб кетгани ҳақида видеотасвир тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти UzNews.uz сўровига асосан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2023 йил 4 июнь куни соат тахминан 06:20 ларда содир бўлган.
Олмазор темир йўл бекатининг 3421 км 10-тўсиғида шаҳарлараро қатновчи 6453-сонли “Ховос-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган электропоезд 1987 йилда туғилган С.М. исмли фуқарони ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида уриб кетган.
Фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
6476views0replies
0

Комментарии