Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ўқитувчи 10-синф ўқувчи йигит томонидан калтакланди

Ўқитувчи аввал 9-синф ўқувчисини бир шапалоқ урган. Кейин, ўқувчининг юқори синфдаги акаси келиб, ўқитувчини калтаклаган.

741views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи тан жароҳати олганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Жорий йилнинг 8 июнь куни тахминан соат 15:30 ларда Учтепа туманидаги мактаблардан бирида шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси 2008 йилда туғилган С.С. ва 1999 йилда туғилган ўқитувчи С.Б. ўзаро оғзаки гап талашиб қолган ва ўқитувчи С.С.ни бир маротаба шапалоқ билан урган. Шундан сўнг, ўқувчининг акаси – 10-синф ўқувчиси 2006 йилда туғилган С.С. келиб ўқитувчи С.Б.ни уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
741views0replies
0

Комментарии