Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг учта туманида "свет" вақтинчалик ўчирилди

Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудлари бир кун электр таъминотидан узилади.

257views0replies
0

t.me/toshetk

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида бугун, 10 июнь куни айрим туманларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда "Hududiy elektr tarmoqlari" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Миробод туманининг: Моштабиб, Нукус, С.Барака, А.Темур ҳамда Туркистон кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод туманининг: Чашма, Илғор шох, Оҳанграбо, "Миришкор" МФЙнинг Дархон, Илгор шох кўчалари ҳудудида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Юнусобод туманининг: Уста Ширин, А.Пўлат ва Миртемир кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача.

257views0replies
0

Комментарии