Поиск
RUUZ

Экономика

Навоийдаги “Мурунтов” кони олтин қазиб олиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллади

Кон 2021 йилги дунёнинг топ-10 олтин қазувчи конлари рўйхатида бир поғона пастлади.

301views0replies
0

ngmk.uz

Дунёда қимматбаҳо металлар савдоси ва улар ҳақида янгилик, маълумотлар берувчи Канаданинг Kitco компанияси дунёнинг энг йирик олтин конларининг 2022 йилдаги ишлаб чиқариши бўйича рейтинг тузди. Рейтинг дунёнинг энг йирик топ-10 олтин қазувчи конлари билан шакллантирилган. Рўйхатнинг иккинчи ўрнини Ўзбекистоннинг Навоий вилоятидаги “Мурунтов” кони эгаллаган.
Қайд этилишича, “Мурунтов” очиқ кон комплекси 2022 йилда тахминан 1,7 млн унция олтин қазиб олган. Коннинг узунлиги 3,3 километрдан ортиқ, эни 2,5 километр ва чуқурлиги қарийб 600 метрни ташкил этади. Мурунтовнинг олтин захиралари ва ресурслари 150 миллион унциядан ошади.
Шунингдек, рейтингнинг биринчи ва кейинги ўринларини қуйидаги олтин конлари эгаллаган:
1. “Грасберг” Индонезия;
3. “Карлин” АҚШ;
4. “Олимпиада” Россия;
5. “Буддингтон” Австралия;
6. “Дибали” Конго Демократик Республикаси;
7. “Детоур Лейк” Канада;
8. “Кортез” АҚШ;
9. “Пуэбло виежо” Доминика Республикаси;
10. “Лоуло Гоункото” Мали.
Эслатиб ўтамиз, Kitco компаниясининг ўтган йилдаги рейтингида “Мурунтов” кони олтин қазиб олиш бўйича биринчи ўринни олганди.
301views0replies
0

Комментарии