Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ фуқароларни Жанубий Корея ва Германияга юбормоқчи бўлган шахсларни ушлади

Улар $10 000 эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

181views0replies
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Tадбирда фуқаро А.Ж. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Жанубий Корея давлатига ўқишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Тупроққалъа туманида фуқаро М.А. фуқаро Б.Д.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга юборишини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари ва 2,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
181views0replies
0

Комментарии