Поиск
RUUZ

Общество

Бухорода 65 ёшли Испания фуқароси кўчада айланиб юрган вақтида вафот этди

Фуқаро тоби қочиб, ерга йиқилганидан сўнг, 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам етиб келган.

286views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

Бош прокуратура матбуот хизматининг UzNews.uz'га хабар беришича, 2023 йил 7 июнь куни Испания фуқароси 1958 йилда туғилган Амез Перез Антонио Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган Ҳақиқат кўчасини айланиб, тарихий буюмлар савдо растаси олдида савдолашиб турган вақтида тўсатдан хушидан кетган ва воқеа жойида вафот этган.
Амез Перез Антонио тоби қочиб йиқилганидан сўнг, 22 дақиқа ўтиб, тез тиббий ёрдам ходимлари воқеа жойига етиб келган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
286views0replies
0

Комментарии