Поиск
RUUZ

Политика

Президентлик сайловида фойдаланиладиган сайлов бюллетени намунаси эълон қилинди — фото

Марказий сайлов комиссияси бюллетенларнинг шакли ва матнини тасдиқлади.

448views0replies
0

Бугун, 9 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.
Сайлов куни овоз бериш жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видео-трансляция қилиш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагача сайлов участкаларида видеокамера ва бошқа зарур қурилмалар ўрнатиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
МСКнинг қарори билан ЕХҲТ ДИИҲБ, МДҲ каби кузатувчи миссияларнинг 43 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилган.
Шунингдек, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар асосида 25 та оммавий ахборот воситасининг 124 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг сони 353 нафарни ташкил этмоқда.
448views0replies
0

Комментарии