Поиск
RUUZ

Общество

Соғлиқни сақлаш вазирлиги INTERMED INNOVATION хусусий клиникаси лицензиясини бекор қилди

Клиника лицензиясиз тиббий фаолият олиб боргани аниқланди.

333views0replies
0

Yandex

“INTERMED INNOVATION” МЧЖ томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳрида жойлашган 3-сон оилавий поликлиника биносида лицензиясиз тиббий фаолият олиб борилгани аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шундан сўнг, мазкур МЧЖга молиявий жарима белгиланиб, вазирликнинг бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалардан иборат қарори қабул қилинган. Аммо “INTERMED INNOVATION” ушбу талабларни бажармай, бошқа қатор манзилларда ҳам ўз ноқонуний фаолиятини лицензия олмасдан давом эттириб келган.
Оқибатда ССВ Тошкент туманлараро иқтисодий судига “INTERMED INNOVATION” МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2021 йил 18 февраль куни берилган 043023-сонли лицензияни бекор қилиш ва 90 млн сўм жарима ундиришни сўраб ариза киритган. 2023 йил 31 май куни суд бу талабларни қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган.
Шундан келиб чиқиб, “INTERMED INNOVATION” МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун 2021 йил 18 февралда берилган лицензия расман бекор қилинган.
333views0replies
0

Комментарии