Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғона водийсида ўғил отасини пичоқлаб ўлдириб, каналга ташлаб юборди

Марҳум ота тўнғич қизига нисбатан доимий равишда шаҳвоний тажовузлар қилиб келганлиги қотиликка сабаб бўлган.

7086views0replies
0

tergov.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 17:30 атрофида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, Тонг массивидан оқиб ўтувчи "Х-4" номли каналнинг (Андижон канали) ГК-12 км.да жойлашган кичик сув дамбасидан шахси номаълум мурда қотиллик аломатлари билан топилган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Мурданинг шахсини аниқлаш мақсадида Фарғона вилоят ИИБнинг эксперт-криминалист мутахассислари иштирокида унинг бармоқ излари текширилганда, мурда Андижон вилояти, Балиқчи туманида доимий рўйхатда турувчи 1968 йилда туғилган И.Ш. эканлиги маълум бўлган.
Тезкор-тергов гуруҳи томонидан Андижон вилояти ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тарбирлари давомида, ушбу жиноят марҳумнинг ўғли 2002 йилда туғилган А.Х. томонидан содир этилганлиги фош этилди.
Аниқланишича, марҳум И.Ш. мунтазам спиртли ичимликлар ичиб, 1990 йилда туғилган тўнғич фарзанди Х.М.га (аёл) нисбатан доимий равишда шаҳвоний тажовузлар қилиб келганлиги, Россияда ишлаб келаётган Х.М. бу ҳақида бирга ишлаб келган укаси А.Х.га айтганлиги, отасининг хатти-ҳаракатларидан ғазабланган А.Х. ҳеч кимга хабар бермасдан, шу йилнинг 28 май куни Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга қонуний тартибда кириб, шу куни тунда яшаш хонадонига келиб, ётоқхонада бўлган отаси И.Ш.ни қўлларини боғлаб, пичоқ билан ҳужум қилиб, бўйин соҳасини кесиб, қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, А.Х. содир этган жиноятини яшириш мақсадида отасининг мурдасини автомашинага юклаб, Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Юртобод МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган "Катта Андижон" магистрал каналига ташлаб келган ва 2023 йил 29 май куни соат 7:00 атрофида яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, Қозоғистон орқали Россияга қонуний тартибда чиқиб кетганлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
7086views0replies
0

Комментарии