Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда Cobalt ва “КамАЗ” тўқнашиши натижасида 4 киши вафот этди — видео

Вилоят ИИБ аянчли ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди.

1105views0replies
0

Самарқад вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, 2023 йил 8 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани “Омонқўтон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1121-км.да ҳайдовчи ўзининг бошқарувида бўлган Cobalt'ни “Ургут-Қарши” йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган “КамАЗ” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада, Cobalt ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчи олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, “КамАЗ” русумли автомашинаси ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
1105views0replies
0

Комментарии