• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 9 июня 2023

Тошкент вилоятидаги газ заправкада Nexia-1 портлаб кетди — видео

Портлаш натижасида Nexia-1 автомобилидан ташқари 2 та Damas'га зарар етган.

765
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти Паркент туманидаги газ заправкада Nexia автомашинаси портлаб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги изоҳ берди.

Аниқланишича, бугун, 9 июнь куни соат 9:55 атрофида Тошкент вилояти Паркент тумани "Қайилма" МФЙ, А.Навоий шох кўчасида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларининг бирида Nexia-1 автомашинасига газ қуйиш вақтида унга ўрнатилган газ баллонда ёрилиш ҳодисаси рўй берган.

Портлаш натижасида Nexia-1 автомобили ва унинг яқинида бўлган 2 та Damas'га турли даражада зарар етган. Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот вакиллари етиб борган. Вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

765
0