Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда Matiz ҳайдовчиси Equinox'нинг олд ойна қисмига теша отиб синдирди — видео

Ҳайдовчилар ўртасидаги можаро жанжал иштирокчиларидан бирининг отасига нисбатан ноўрин муносабати туфайли юзага келган. Вилоят ички ишлар бошқармаси ушбу ҳодисага изоҳ берди.

1263views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилояти Хонобод туманида Matiz ҳайдовчиси Equinox автомашинасининг олд ойна қисмига теша отиб синдиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 14 май куни соат 18:20 атрофида фуқаро М.М. ўзининг бошқарувидаги Matiz автомашинасида отаси билан Қорасув шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ариза муаллифи О.А. ўзининг бошқарувида бўлган Equinox автомобилида уларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган ва М.М.нинг отасига ноўрин хатти-ҳаракат қилиши сабабли М.М отасини яшаш хонадонига ташлаб, О.А.нинг ортидан бориб, отасига нисбатан бўлган ҳурматсизлик юзасидан ўзаро гап тортишган ва видеохабарда акс этган ҳолатларни содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган текширувлар даврида мурожаатчи О.А.нинг автомашинасига 7.016.542 сўм миқдорда зарар келтирилганлиги, бироқ ушбу ҳолатда бирон-бир шахсга нисбатан тан жароҳатлар етказилмаганлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари якунига кўра, М.М.га нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш), 61-2-моддаси 1-қисми (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш), 135-моддасида (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганлиги боис, тўпланган ҳужжатлар маъмурий тартибда чора кўриш масаласини ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар судига юборилган.
1263views0replies
0

Комментарии