Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда кадастр ходими 1000 АҚШ доллари пора билан ушланди

У автотураргоҳ(гараж)ни уйга қўшиб, омборхона сифатида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

257views0replies
0

samviib.uz

Кадастрлар палатаси Самарқанд шаҳар филиали ишлаб чиқариш муҳандиси лавозимида ишловчи шахс Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган автотураргоҳ(гараж)ни уйга қўшиб, омборхона сифатида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларидан унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.
Жорий йилнинг 8 июнь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Кадастлар палатаси Самарқанд шаҳар филиали биноси ёнида Б.Н. ариза муаллифидан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
257views0replies
0

Комментарии