Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда ҳоким ёрдамчиси $1,5 минг пора билан ушланди

Ҳоким ёрдамчиси фуқарога 150 млн сўм миқдорида кредит чиқариб беришни ваъда берган.

427views0replies
0

t.me/samiibuz

Жорий йилнинг 7 июнь куни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида, "Халқ банки" Самарқанд шаҳар филиалидан кредит олмоқчи бўлиб юрган вақтида, Шукрона МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс унинг ишончига кириб, банкдаги мансабдор танишлари орқали 150 миллион сўм миқдорида кредит чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, ДХХ ва Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Самарқанд шаҳар Сайфи Сарой кўчасида жойлашган Шукрона МФЙ биноси ёнида ҳоким ёрдамчиси ариза муаллифидан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
427views0replies
0

Комментарии