Аввалроқ, 28 май куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 171-умумтаълим мактаби ҳудудида фуқаро С.А. мактаб атрофидаги панжарага туташ гаражлардан ошиб ўтиб, 26 туп Гледичия навли манзарали дарахтларга ноқонуний зарар етказганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, ўсимлик дунёсига етказилган зарар 312 миллион 180 минг сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 198-моддаси 2-қисми (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш ёки нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.