Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Италия ўртасида қиймати 9 млрд евродан зиёд бўлган келишув ва шартномалар имзоланди — фото (видео)

Икки давлат раҳбарлари иқтисодий ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар.

278views0replies
0

president.uz

Рим шаҳридаги Квиринал саройида 8 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарлари иқтисодий ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар.
Президентлар куни кеча ўтган бизнес-форум натижаларини мамнуният билан қайд этдилар. Унинг якунида умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган келишув ва шартномаларнинг салмоқли тўплами имзоланди.
Гуманитар алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Италиянинг маданий-тарихий меросига бағишланган кўргазма ташкил этишга келишиб олинди.
Музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Вазирлар кенгаши Раиси Жоржа Мелони икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар.
Етакчилар ҳузурида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлди. Ҳуқуқий масалаларда, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидан.
Шунингдек, Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Сержо Маттареллани мамлакатимизга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.
278views0replies
0

Комментарии