Поиск
RUUZ

Общество

Мисрда пляжда россиялик фуқарони акула еб юборди — видео

Маълумотларга кўра, марҳум 24 ёш бўлган. Воқеадан сўнг, шаҳардаги пляжлар ёпилгани айтилмоқда.

1037views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Мисрдаги пляжда акула одамни еб юбораётгани акс этган видео тарқалди. Россиянинг Мисрнинг Хургада шаҳридаги Бош консуллиги Telegram-каналида мазкур фуқаро россиялик эканини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 8 июнь куни Хургададаги Dream Beach ҳудудида содир бўлган. Акула ҳамласи натижасида фуқаро вафот этган.
“Россиянинг Хургададаги Бош консуллиги акула ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган россияликнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради, — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, марҳум 1999 йилда туғилган россиялик. Агентликнинг туризм соҳасидаги манбаси бу киши дам олувчи эмаслигини маълум қилган.
Воқеадан сўнг, қатор ОАВларда Мисрнинг Хургада шаҳридаги барча пляжлар ёпилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.
1037views0replies
0

Комментарии