Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда вояга етмаган қизга шаҳвоний шилқимлик қилган 19 ёшли йигит қамалди

Судланувчи йигит қизга шилқимлик қилаётган вақтда қизнинг қариндоши кўриб қолган ва ИИБга ариза берган.

434views0replies
0

UzNews.uz

Тошкентда 19 ёшли йигитнинг вояга етмаган қизга шилқимлик қилгани бўйича иш судда кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz манбаси хабар берди.
Аниқланишича, 2023 йил 4 июнь куни Сирғали туманида 2003 йил Бухорода туғилган О.Ғ. етмаган К.Г.га нисбатан турли хил шаҳвоний шилқимлик қилган. Суд мажлисида, йигит ҳуқуқбузарлигини тан олиб, юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги ҳуқуқбузарлик ҳаракатларига тўлиқ иқрорлигини билдирган.
Судланувчи йигитнинг айтишича, у вояга етмаган қиз билан танишиш мақсадида ундан телефон рақамини олган ва у билан телефонда гаплашиб юрган. 4 июнь куни Йигит қизга турли шаҳвоний шилқимлик қилганини қизнинг қариндоши кўриб қолиб, ИИБга ариза берган.
Суд қарори билан судланувчи йигит МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
434views0replies
0

Комментарии