“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 12:30 ларда 1979 йилда туғилган ҳайдовчи «7-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги автобусни Учтепа тумани “Гулистон” кўчаси орқали “Мухлиса” ва “Аҳмад” бекати оралиғида бошқариб бораётган вақтда йўл четидаги Lacetti ҳайдовчиси маст ҳолда машинани бирдан ҳайдаб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб юборган. Натижада, икки автомобиль тўқнашиб кетган.
Мазкур ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган. Yutong русумли электробус ва Lacetti техник шикастланган.